Ногиронлик нафақаси кимларга тайинланади? - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ногиронлик нафақаси кимларга тайинланади?

ByМухбир

Fev 10, 2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ногиронлиги бўлган шахслар ногиронлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маьлумот берди

16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар эгадирлар.
Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Бунда ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа қонун ҳужжатларида болаликдан ногиронлар учун белгиланган миқдорда тайинланади.
Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

139