«Бунёдкор» мураббийлари жаримага тортилишди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Бунёдкор» мураббийлари жаримага тортилишди

ByМухбир

May 25, 2021

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча футболчи ва расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

1. Ўзбекистон Про лига 5-тури доирасидаги “Динамо плюс”- «Нефтчи» учрашув якунидан сўнг «Динамо» жамоаси мураббийлари Жасур Хамроев ва Дилшод Шарофитдинов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун 2 та ўйинга четлатиш ва жарима интизомий чораси қўлланилди.

2. Ўзбекистон «U18» Биринчилиги 3-тур доирасидаги “Оқ тепа U-18”- “Насаф U-18” учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Оқ тепа U-18” жамоаси футболчиси Баҳром Козимов унга нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақибга нисбатан тажовузкор ҳаракати учун 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

3. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги “Арал Самали” – «Локомотив» учрашувида “Арал Самали” жамоаси бош мураббийи Тимур Турдиев унга ЎзПФЛ томонидан тақдим қилинган аккредитасияни ўз манфаатида бегона шахсга бергани ва уни техник зонага киритгани ва шу билан 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 17.13, 17.17- бандларини бузганлиги учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

4. Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 16-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Металлург» учрашувнинг 35-дақиқасида «Металлург» жамоасининг футзалчиси Исломбек Бийтураев иккинчи ҳакам қароридан норозилигини билдириб ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

5. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 7-тури доирасидаги “Сурхон U21” – “АГМК U21” учрашувининг 83-дақиқасида “АГМК U21” жамоаси футболчиси Искандар Бусинов тўп учун курашсиз рақиб оёғига қасдан зарба бергани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун унга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

6. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 7-тури доирасидаги “Андижон U21” – “Қўқон 1912 U21” учрашувининг 66-дақиқасида “Андижон U21” жамоаси футболчиси Жамшидбек Ҳомидов мухлислар томонга қарата ножўя хатти-ҳаракати ва хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш жарима интизом чораси қўлланилди.

7. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 5-тури доирасидаги “Сурхон U21” – “Локомотив U21” учрашувининг 66-дақиқасида “Локомотив U21” жамоаси футболчиси Анваржон Алижонов рақиб ўйинчини қўли билан ургани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш жарима интизом чораси қўлланилди.

8. Ўзбекистон «U18» Биринчилиги 2-тур доирасидаги “Сўғдиёна U-18”- “Оқ тепа U-18” учрашуви якунидан сўнг “Сўғдиёна U-18” жамоаси расмий вакили Анвар Алматов ва “Оқтепа U-18” жамоаси бош мураббийи Отабек Мансуров учрашув бош ҳаками шаънига хақоратли сўзлар ишлатганлиги учун жарима интизом чораси қўлланилди.

9. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Насаф» – «Бунёдкор» учрашуви давомида «Бунёдкор» жамоаси бош мураббий Шухрат Мақсудов ва ёрдамчи мураббий Марат Мифтахудинов ҳакам қарорига ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани, ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани ва бу билан улар 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 18.2, 18.3- бандларини бузганлиги учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz

93