Россия хавфсизлигига янги таҳдид нима экани айтилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россия хавфсизлигига янги таҳдид нима экани айтилди

ByМухбир

May 25, 2021

Россия бош прокуратурасининг ташкилий-таҳлилий бош бошқармаси бошлиғи Андрей Некрасов Россия миллий хавфсизлигига нима таҳдид солаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

Маълум бўлишича, Россияда сўнгги йилларда ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар сони кўпаймоқда. Некрасов замонавий технологиялардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш муаммолари бугунги кунда жуда долзарб эканини айтиб, 2020 йилда киберҳужумлар сони тўрт мингдан ошганини хабар қилган.

«Ушбу тажовузларнинг қайд этилган ўсиши 73,4 фоизни ташкил этди ва уларнинг умумий сони йил давомида 510,3 мингга етди», — дея маълум қилган Некрасов.

Унинг таъкидлашича, агар беш йил олдин жиноятчиликнинг умумий таркибида бундай хатти-ҳаракатларнинг улуши 2 фоиздан паст бўлган бўлса, 2020 йил улар мамлакатда рўйхатдан ўтган барча жиноятларнинг 25 фоизини ташкил қилган. Унга кўра, киберҳужумлар, асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот тизимлари, фан ва таълим, кредит ва молия, мудофаа саноати, алоқа ва ёқилғи-энергетика комплекси тизимида мавжуд.

91