Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

ByМухбир

May 25, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан Жаҳонгир Иброҳимович Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.

Жаҳонгир Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

105