Андижондаги “Ўзбегим” савдо мажмуасида ёнғин чиқди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Андижондаги “Ўзбегим” савдо мажмуасида ёнғин чиқди

ByМухбир

May 25, 2021

Ижтимоий тармоқларда бугун, 25 май куни соат 12:00 да Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчасида жойлашган “Ўзбегим” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. 

ФВВнинг маълум қилишича, мажмуанинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.  

Шунга кўра, Андижон вилояти ФВБ ёнғин-қутқарувчилари  соат 12:02 да воқеа жойига етиб бориб, соат 12:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв.м. майдони зарарланган.

ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан мажмуа биносида бўлган барча фуқаролар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилинганлиги сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

Воқеа жойига вилоят ФВБ ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарияти етиб боришган. Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган.  

Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

135