«Бухоро» клубида навбатдаги ўзгаришлар. Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов ҳам истеъфога чиқарилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Бухоро» клубида навбатдаги ўзгаришлар. Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов ҳам истеъфога чиқарилди

ByМухбир

May 25, 2021

Про лигадан Суперлигага чиқишни мақсад қилган «Бухоро» клуби мураббийлар штабида навбатдаги ўзгаришлар юз берди.

Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, 24 май, душанба куни «Бухоро» клуби раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, жамоани бошқариб келаётган Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов сингари мутахассисларни истеъфога чиқарган. «Бухоро» клубининг ўтган ҳафтада Про лигадаги асосий рақобатчиси «Динамо»га мағлуб (1:3) бўлиши мураббийлар истеъфосига сабаб бўлган. Ҳозирча жамоани Суҳроб Қобилов бошқариб бориши кутилмоқда. 

Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов март ойида Фарғонанинг «Истиқлол» клубини тарк этиб, «Бухоро» бош мураббийи Даврон Файзиевга ёрдамчи сифатида иш бошлаган эди. Май ойи бошида Файзиев истеъфога чиқарилгач, Бердиев бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаётганди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтиб Бердиев – Лебедов тандемига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилган.

Аввалроқ, 15 май куни «Бухоро» клуби бош директори этиб Усмон Тошев тайинлангани, бухоролик таниқли мутахассис Тожикистон миллий жамоасидаги фаолиятидан кейин иккинчи давра олдидан клубда фаолият бошлаши ҳақида маълум қилинганди.

Маълумот учун, «Бухоро» Про лига 8-туридан кейин 13 очко билан 3-ўринда бормоқда.

131