Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 18 май, сешанба куни «Cobalt» ва «Malibu-2» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 23:05 атрофида Ўш қишлоғи Хиёбон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4K-347B Яккабоғ–Шаҳрисабз авотомобиль йўлининг 4-километрида содир бўлган. Аниқланишича, «Cobalt» ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган пайтида йўлнинг нотекис жойларидан айланиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Оқибатда ўзига қарама-қарши келаётган «Malibu-2»га бориб урилиб автоҳалокат содир этган. «Cobalt» ҳайдовчиси оғир тан жараҳоти олиб шифохонага ётқизилган.
