Футбол: Америка кубоги Бразилияда бўлиб ўтади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Футбол: Америка кубоги Бразилияда бўлиб ўтади

ByМухбир

Iyun 1, 2021

Бразилия Аргентинани 2021 йилги Америка кубогига мезбон мамлакати сифатида алмаштиради. Ушбу қарор Жанубий Америка Футбол конфедерацияси (CONMEBOL) томонидан қабул қилинди. Турнир аввал белгиланган кунларда – 11 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади, кейинроқ учрашувлар ўтказиладиган стадионлар маълум бўлади.

«Америка кубоги Бразилияда ўйналади ва миллионлаб одамларга шодлик улашади», дейилади CONMEBOL баёнотида. Ташкилот Бразилия президенти Жаир Болсонаро ва унинг жамоасига, шунингдек, Бразилия футбол конфедерациясига спорт тадбирини ўтказишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Америка кубоги Колумбия ва Аргентинада ўтказилиши керак эди. CONMEBOL эпидемик вазият сабабли чемпионатни Аргентинада ўтказмасликка қарор қилди. Май ойи бошида Жанубий Америка футбол конфедерацияси мамлакатдаги оммавий норозиликлар туфайли Колумбияни мусобақадан четлаштирган эди.

Шу аснода Бразилияда ҳам ҳукуматга қарши намойишлар тўхтамаяпти. Ўтган шанба куни минглаб одамлар Рио-де-Жанейро кўчаларига чиқиб, коронавирус пандемияси билан курашмаётган Президент Болсонаронинг истеъфосини талаб қилишди.

92