Қашқадарёлик фуқаро ўзини "Маъруф блогер" деб таништириб пул талаб қилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёлик фуқаро ўзини «Маъруф блогер» деб таништириб пул талаб қилди

ByМухбир

Iyun 1, 2021

Фуқаро С.С Қашқадарё вилояти ИИБга товламачилик юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБнинг  Ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 25 май куни кеч соат 21:00 ларда Нишон тумани Нуристон маҳалласида яшовчи таниши Оқила исмли аёлнинг уйига боргани, шу куни кеч соат 03:30 да нотаниш икки нафар фуқаролар хонадонга бостириб кириб, уларнинг бири ўзини «Маъруф блогер» деб таништириб унга «ушбу хонадонга нима сабабдан келгансан» деб уриб ўзининг телефон аппаратига видео тасвирга олганлигини, шундан сўнг ушбу «Маъруф блогер» исмли шахс унга ушбу видео тасвирни ижтимоий тармоқларга чиқариб юбориб шарманда қилишини айтиб, ундан 2.000.000 сўм пул талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 29 май куни соат 16:00лар атрофида фуқаро Р.М ариза муаллифидан талаб қилинган 2.000.000 сўм пуллардан кимёвий ишлов берилган 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нишон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган

98