18 ёшли ўсмир дўконда ўғирлик содир этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

18 ёшли ўсмир дўконда ўғирлик содир этди

ByМухбир

Iyun 5, 2021

Шу йил 28 май куни, Косонсой туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 27 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, Косонсой тумани марказидаги буюм бозорида жойлашган дўкони эшигини бузиб кириб, умумий нархи 1.320.000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан далилий ашёлар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

78