Жанубий Кореяда ҳеч нарса қилиш талаб этилмайдиган анъанавий мусобақа бўлиб ўтди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жанубий Кореяда ҳеч нарса қилиш талаб этилмайдиган анъанавий мусобақа бўлиб ўтди

ByМухбир

Iyun 5, 2021

Жанубий Кореяда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Space out мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчилари дам олиш учун шаҳар шовқинидан узоқдаги ўрмонга боради ва энг хотиржам дея топилган инсон тақдирланади, деб хабар беради Esquire.

Мазкур мусобақа 2014 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Иштирокчилар 90 дақиқа давомида шунчаки «дзен»га эришиши ва кундалик ташвишлардан чалғиши даркор, яъни ҳеч нарса қилмаслик керак. Ўнлаб иштирокчиларни томошабинлар ва ҳакамлар кузатиб боради.

2021 йилда коронавирус сабаб мусобақа иштирокчилари сони 80 кишидан 30 кишига қадар қисқартирилган. Биринчи ўрин 34 ёшли сартарошга насиб этган. Кумуш медалга эса 2019 йилда ғолибликни қўлга киритган Li Radde эга чиққан. У Сеулдаги инглиз тилида олиб бориладиган радиода бошловчи бўлиб ишлайди, мусобақада иштирок этиш учун мотоциклда Чеджу оролига қадар 10 соат юриб келган.

«Ҳаётимдаги энг улкан ютуғим — 2019 йилги мусобақада ғолиб бўлганим. Шундай экан, иккинчи энг улкан ютуғим — бу 2021 йилдаги иккинчи ўрин эканлиги мантиқан тўғри», — дейди Радде.

Мусобақа меҳнаткашларга айбдорлик ҳиссисиз хотиржамликка эришиш имкониятини тақдим этиш мақсадида ўйлаб топилган. Ташкилотчиларни мусобақаларни ўтказиш учун мунтазам бошқа давлатларга, жумладан, Европа мамлакатларига ҳам таклиф қилишади. Бу каби беллашувлар ҳозирга қадар Пекин ва Роттердамда ўтказилган.

142