Тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган омборчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган омборчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ByМухбир

Iyun 5, 2021

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” МЧЖ омборчиси О. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 417,3 млн сўмлик чой маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқа шахсларга сотиб юбориб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

77