Ойлик даромадини яширган фарғоналик отадан вояга етмаган фарзандлари учун 100 млн сўмдан ортиқ алимент пули ундирилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ойлик даромадини яширган фарғоналик отадан вояга етмаган фарзандлари учун 100 млн сўмдан ортиқ алимент пули ундирилди

ByМухбир

Iyun 6, 2021

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида алиментдан қарздор отадан 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди буйруғига асосан, қарздор Ш.Э.дан ундирувчи Д.М. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ш.Э. иш жойига эга бўлгани ва мунтазам равишда алимент унинг иш ҳақидан ўз вақтида ундириб келингани сабабли ундирувчи Д.М. бирор маротаба эътироз билан мурожаат қилмаган.

«2021 йилнинг 24 май куни ундирувчи Д.М. бюронинг туман бўлимига турмуш ўртоғининг иш ҳақи ва бошқа тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилиш масаласида мурожаат қилган. Масъуллар томонидан мурожаат ўрганилганида, қарздор Ш.Э. 2017—2020 йиллар ва 2021 йилнинг тўрт ойи давомида унга ҳисобланган иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлардан алимент учун суд буйруғида белгиланган 1/3 қисм миқдорида пул маблағларини ажратмагани аниқланган», — дейилади бошқарма хабарида.

Фото: МИБ Фарғона вилоят бошқармаси

Қайта ҳисоб-китоб натижасида қарздор Ш.Э. тўрт йилдан ортиқ давр мобайнида иш ҳақидан ташқари даромадларини яширгани учун 106 миллион 500 минг сўм алимент қарзи тўланмагани маълум бўлган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Э.дан 10 минг доллар миқдоридаги алимент пули нақд шаклда холислар иштирокида тўлиқ ундирилган.

91