• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сингапурга қарши майдонга тушади.

ByМухбир

Iyun 7, 2021

Бугун, 7 июнь куни, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сингапурга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Саудия Арабистонининг “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни баҳрайнлик ФИФА рефериси Али Ҳасан Абдулнаби Алсамаҳижи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Навоф Шаҳин Муса ҳамда суриялик Фади Маҳмуд ёрдамлашиб боради.

Ушбу ўйинда ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушишади. Дарвозабон эса қора рангли либосда бўлади.

125