Покистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Покистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ByМухбир

Iyun 7, 2021

Покистон жанубида иккита поезд тўқнашиб, камида 36 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда РБК Samaa TV маълумотларига таяниб. Жабрланганлар сони аниқ айтилмаган.

Маҳаллий ARY News портали хабарига кўра, ҳодиса Готки шаҳрида (Синд провинцияси) икки темир йўл станцияси ўртасида содир бўлган. Полиция вакили Усмон Абдулланинг айтишича, поезд рельсдан чиқиб кетган бошқа бир поездга урилган.

Бир неча одамлар вайроналар остида қолиб кетгани айтилмоқда.

Воқеа жойига қутқарувчилар ва полиция етиб келган, жабрланганлар касалхоналарга олиб кетилмоқда. Тўқнашувнинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас, деб хабар берди Associated Press.

Воқеа содир бўлган ҳудудда поездларнинг ҳаракати тўхтатилди.

96