Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди

ByМухбир

Iyun 7, 2021

Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K – SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектлари жойлашиш схемалари бўйича «K – SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга «K – SAVDO» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Қарорга асосан савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги;

сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгиланди.

Эслатма: кўчма савдо объектлари – вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари). Объектни кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди.

96