Россияда 5 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ш.Х. ва унинг фарзандлари Владивосток шаҳрида молиявий қийин аҳволда қолган. Уларнинг парвози Владивосток шаҳридаги фаол ватандошлар, «Восток–Бухара» масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида амалга оширилган.
Қайд этилишича, улар Владивосток–Бухоро йўналиши бўйича ташкиллаштирилган чартер авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинган.
