Муқимий театрига янги раҳбар тайинланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Муқимий театрига янги раҳбар тайинланди

ByМухбир

Iyun 9, 2021

Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди. Янги раҳбар Маданият вазирлиги вакиллари иштирокидаги йиғилишда жамоага таништирилди.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори сифатида фаолият кўрсатиб келган Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов жорий йилнинг 15 апрель куни 58 ёшида коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этганди.

110