Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1,5 млн кишидан ошди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1,5 млн кишидан ошди

ByМухбир

Iyun 9, 2021

Ўзбекистонда 8 июнь куни жами 50 077 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 23 541 нафари биринчи босқичда, 21 120 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 5416 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 433 534 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 18 626 дозаси учинчи ва 903 198 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 511 710 кишини ташкил этмоқда.

8 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Андижон вилояти (6474 доза),
  • Қашқадарё вилояти (5873 доза),
  • Наманган вилояти (5727 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони

  • Фарғона вилоятида 294 580 доза,
  • Наманган вилоятида 285 900 доза,
  • Андижон вилоятида 282 852 доза,
  • Самарқанд вилоятида 226 968 дозани ташкил қилмоқда.

99