• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Устига реклама баннери қулаган «Спарк» юзасидан баёнот берилди

ByМухбир

Iyun 9, 2021

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.И. “Спарк” русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб автомобилга зарар етказган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

239