Бектемир Мелиқўзиев кутилмаганда мағлубиятга учради - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бектемир Мелиқўзиев кутилмаганда мағлубиятга учради

ByМухбир

Iyun 20, 2021

Бектемир Мелиқўзиев бироз олдин Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида Габриэль Росадога қарши жанг ўтказди.

Баҳснинг илк раундида Бектемир ташаббусни қўлга олди. Раунд охирида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.

Иккинчи раундда бироз тенглик кузатилди ва жангчилар ўзаро зарбалар алмашдилар.

Учинчи раунднинг дастлабки дақиқасида қарши ҳужумда кучли зарба ўтказиб юборган Мелиқўзиев жангни давом эттира олмади ва шу тариқа профессионал боксда 8-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Габриэль Росадо (26-13-1, 15КО) эса ўзининг 26-ғалабасини нишонлади. 

114