• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қўйлиқ бозоридаги кафеда телефон ва 3000.000 сўмни ўғрилаган фуқаро қўлга олинди

ByМухбир

Iyun 21, 2021

Ўғриликда гумонланувчи шахс Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Бектемир тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 12 июнь куни тахминан соат 21.30 да 36 ёшли Сайфиддин Ж. “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги кафелардан бирида бўлганида 47 ёшли Фурқатжон Б.га тегишли бўлган ва қаровсиз қолдирилган 3.500.000 сўмлик мобиль телефон ва 3.000.000 сўм пулни ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида Сайфиддин Ж. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

108