• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди

ByМухбир

Iyun 22, 2021

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди

Шу билан бирга, Афғонистон фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.

«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

110