Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 395 кишида коронавирус аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 395 кишида коронавирус аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

ByМухбир

Iyun 22, 2021

Ўзбекистонда 21 июнь куни яна 395 кишида коронавирус тасдиқланиб, мамлакатда ушбу вирусга чалингани расман тан олинганлар сони 106 847 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 18 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 16 нафари Наманган вилоятида,
  • 34 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 27 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 28 нафари Тошкент вилоятида,
  • 156 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 11 нафар, Бухорода 8 нафар, Жиззахда 12 нафар, Қашқадарёда 19 нафар, Навоийда 5 нафар, Наманганда 7 нафар, Самарқандда 39 нафар, Сурхондарёда 30 нафар, Фарғонада 29 нафар, Хоразмда 14 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102 546 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволаняпти.

187