Жорий йил 20 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 июнь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисидаги зинада турган нархи 2.700.000 сўмлик “Самсунг А-10S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори А.Абдумажидовлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни фуқаронинг 1995 йилда туғилган укаси содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
