Сирдарёда Nexia-3, «Жигули» ва Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сирдарёда Nexia-3, «Жигули» ва Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ByМухбир

Iyun 22, 2021

Сирдарё вилоятида 3 та транспорт иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 июнь куни соат 12:00 ларда, вилоятнинг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида «Ваз-2106» («Жигули»), Nexia-3 русумли енгил автомобиллар ва Isuzu русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.

Тўқнашув оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

93