Бу хақда Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ижтимоий тармоқ орқали видео мурожатида маьлум қилди
Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилишда коронавирусга қарши эмлаш бўйича топшириқлар берди.
«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур. Бунинг учун, Ҳожибоев, Юсупалиев бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантирсин.
Шунингдек, вилоят ҳокимлари билан бирга, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800та мобил бригада ташкил этиши зарур», деган давлат раҳбари.
