Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 25 млн сўм талаб қилган ассистент ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Sesh. Iyul 5th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 25 млн сўм талаб қилган ассистент ушланди

ByМухбир

Iyun 23, 2021

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ассистент ушланди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

97