• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Навоийлик аёл 62 ёшли отасини жинсий алоқада айблаб, судга берди

ByМухбир

Iyun 24, 2021

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳи суриштирувчисига пора таклиф қилган фуқарога нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1959 йилда тўғилган Хамраев Анвар Акромович (шахси ўзгартирилган) 2021 йил 10 март куни соат 12 ларда Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳи суриштирувчиси М.Раббимовнинг иш юритувидаги қизи З.Акромованинг (шахси ўзгартирилган) у билан жинсий алоқада бўлиб келганлиги мазмунидаги оғзаки мурожаати бўйича мурожаати бўйича шарманда бўлмаслигини олдини олиш учун ўзининг ҳаракатларини қонунга хилоф эканлигини била туриб, М.Раббимовнинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда қизининг мурожаати бўйича ижобий ҳал қилиб бериши учун унга 1.000.000 сўм пора тариқасида беришни таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Раббимовнинг билдиргиси асосида, Навоий вилоят ИИБ ва Хатирчи туман прокуратураси ходимлари томонидан 2021 йил 20 март куни соат 12:30ларда ўтказилган тезкор тадбирда А.Хамраев Хатирчи туман ИИБ маъмурий биносидаги М.Раббимовнинг хизмат хонасида М.Раббимовга 800.000 сўм берганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Судда, Хатирчи туман прокурори томонидан 2021 йил 27 апрель куни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тергов органи томонидан таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят–процессуал кодексининг 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилганлиги инобатга олиниб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган.

Судланувчи А.Хамраев содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб.

Судланувчи А.Хамраевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазосини узил-кесил 1 (бир) йил 9 (тўққиз) ой 23 (йигирма уч) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, судланувчи А.Хамраевга қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва суд мажлиси залидан дарҳол қамоқдан озод этилди.

159