Коронавирус: кеча юртимизда касаллик қайд этилганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошди, икки нафар бемор вафот этди
2021 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌90 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌30 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌32 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌94 нафари Тошкент вилоятида
📌164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 45 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104461 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 727 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
