Жиззахда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззахда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди

ByМухбир

Iyun 26, 2021

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон МФЙда яшовчи И.М. исмли аёл уйида фоҳишахона фаолиятини йўлга қўйган. У Сардоба тумани Бирлик МФЙда яшовчи 11-синф ўқувчиси ҳамда Қаҳрамон маҳалласида яшовчи турмушга чиқмаган аёлга, шунингдек, Б.Н. ва М.А. билан жинсий алоқа қилишига шароит яратиб беришга келишган. 

Таъкидланишича, аёл бунинг учун 1 миллион 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу билан бирга, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

69