Бразилияда коронавируснинг “лямбда” номли тури аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бразилияда коронавируснинг “лямбда” номли тури аниқланди

ByМухбир

Iyun 26, 2021

Бразилия жанубида коронавируснинг янги — “лямбда” номли тури аниқланди. Олимларнинг ушбу мутацияга оид хулосалари “medRxiv” электрон кутубхонасидаги мақолада чоп этилган.  

Таъкидланишича, бир гуруҳ шифокорлар унинг изларини биринчи бўлиб Бразилияда топган.
Ушбу кашфиёт қўшни Аргентинага сафардан сўнг уйига қайтган беморнинг соғлиғини кузатиш пайтида аниқланган. 

Тадқиқотчилар вирус геномининг таркибида кўпгина бошқа турларга хос бўлмаган йигирмата ўзгаришни аниқлаган. Олимларнинг таъкидлашича, янги вариантнинг тарқалиш тезлиги ва бошқа мутацияларга қараганда қанчалик юқумли эканлиги тўғрисида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас. 

78