«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтож, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, тазийқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар.
❗️❗️❗️ Хурматли хотин-қизлар! Хабарингиз бор жойларда битта иккита билоғонлар ўтириб олиб сен бўласан, сен бўлмайсан деб гўёки масалани хал қиляпти. Шунинг учун мурожаат қилиб борганингизда уларни оғзаки гапига мен аёллар дафтарига кирмас эканман деб кетавермасдан улардан асосли, керак бўлса сизга ёзма жавоб беришини талаб қилинг.
