2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 19:56 ларда Урганч тумани, “Олтин кўл” МФЙ ҳудудида жойлашган “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида (КНС) 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушиб, техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилмагани натижасида, тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланган. Бу ҳақда «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
«Ҳурматли ҳамкасблар, ўз иш жойингизда техника хафвсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда иш олиб боришингиз сўралади»,–дейилади хабарда.
