Хоразмда газ йўқлиги сабаб аҳоли йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Хоразмда газ йўқлиги сабаб аҳоли йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда

ByМухбир

Iyun 28, 2021

Хоразм вилояти Боғот туманида аҳоли газ таъминотидан узилгани сабаб йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият ўрганилган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан газдан ажратилган маҳаллага газ баллонлари вақтида етказилган, фақат оқар сув муаммоси кўтарилган.

Таъкидланишича, Тозабозор маҳалласининг Олтинқум ва Қўнғирот кўчасидан оқиб ўтувчи Қўнғирот каналидаги сув чиқарадиган насос бузилиб қолгани учун экилган экинларни суғориш муаммо бўлаётганини айтиб, маҳалла раисига мурожаат қилинган. Тозабозор МФЙда ҳолат бўйича маълумотнома туман ҳокимлигига тақдим этилган.

Шунингдек, Қўнғирот каналидаги сув насосини таъмирлаш учун тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, аҳолига ичимлик суви, суюлтирилган газ вақтида берилаётгани ва оқар сувнинг тўлиқ етказиб бериш чоралари кўрилгани айтилган.

86