Жиззахда хотинини пичоқлаб ўлдирган “замдиректор” 14 йилга “қамалди” - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззахда хотинини пичоқлаб ўлдирган “замдиректор” 14 йилга “қамалди”

ByМухбир

Iyun 29, 2021

Жиззах вилоятида мактаб директори ўринбосари Telegram’даги ёзишмалар сабаб хотинини ўлдириб қўйди.

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан очилган жиноят иши материаллари судда кўриб чиқилиб, фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 март куни бир нечта танишлари билан алкоголли ичимлик истеъмол қилган. Тунги соат 22:00 дан кейин уйга борган эркак турмуш ўртоғи билан ўртасида низо чиқариб, уни хиёнатда айблаган. Даҳанаки можаро жанжалга айланиб, эр ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига зарба берган. Натижада аёл вафот этган.

Айбланувчи суд давомида қилмишига тўлиқ иқрор бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддасига (қасддан одам ўлдириш) кўра 14 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

88