• Yak. Mar 26th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда далада ҳаракатланиб турган комбайн ёниб кетди

ByМухбир

Iyun 29, 2021

Қашқадарё вилояти Муборак туманида 29 июнь куни далада ҳаракатланаётган комбайн ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Муборак тумани Қорақум маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган «Косонагроглобал» МЧЖга қарашли 2009 йилда ишлаб чиқарилган комбайн ёниб кетган.

Воқеа жойига соат 15:53 атрофида 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, ёнғин соат 16:10 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Шунингдек, ёнғин-қутқарув қисмидан воқеа жойигача бўлган масофа тахминан 35 километр бўлгани айтилган.

85