Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида шифокор иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, беморларга қарамагани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, воқеа содир бўлган кунда ўтказилган нарколог текширувида туман юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Н.Э. спиртли ичимлик истеъмол қилмагани аниқланган. Ходим бунга навбатчиликда чарчагани сабаб бўлгани ва беморни қабул қилишда сусткашликка йўл қўйгани учун ундан узр сўраган.
Аниқланишича, 34 йил давомида юқумли касалликлар шифокори сифатида фаолият юритган Н.Э. кексайгани сабаб ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
