• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент шаҳар ИИББ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видео мурожаатига муносабат билдирди

ByМухбир

Iyun 29, 2021

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажонов томонидан Ўзбекистон ички ишлар ходимларига аталган видеомурожаат кенг тарқалмоқда. 

Унда Отажонов 9 кундан бери автомашинаси олиб қўйилгани ва бу бўйича қаерга мурожаат қилса ҳам фойда бермаётгани, машина олиб қўйилгани бўйича расмийлаштирилган баённомани топа олмаётгани ҳақида гапириб, ички ишлар тизимига нисбатан ҳақоратомуз муносабат билдирган. 

Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан М.Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 01/835 МНА бўлган “Gentra” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчасида яшовчи фуқаро Атажанов Алишер Сапарбаевич (Ж.Атажановнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмаганлиги сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли хужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли вақтинча сақланмоқда.  

Хозирда фуқаро Ж.Атажанов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари номоён бўлмоқда.

Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади, дейилган расмий хабарда. 

96