Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

ByМухбир

Iyun 29, 2021

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 6-партияси ҳисобланади , деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.

77