Самарқандда уйида гиёҳванд ўсимлик етиштириб келаётган икки нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда уйида гиёҳванд ўсимлик етиштириб келаётган икки нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ByМухбир

Iyun 30, 2021

Самарқандда уйида гиёҳванд ўсимлик етиштириб келаётган икки нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди . Бу ҳақда Ички Ишлар вазирлиги маътбуот хизмати маълум қилди

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 8-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар «Лахути» маҳалласида яшовчи, 1974 й.т., фуқаро М.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг томорқасида экилган турли ҳил гуллар орасида, қонунга хилоф равишда 1 туп “Каннабис”  гиёҳванд ўсимлигини ўсимликни етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар Шохрух кўчасида яшовчи, 1962 й.т., фуқаро О.Г.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйида гул тувакларда экилган турли ҳил гуллар орасида қонунга хилоф равишда 2 туп “Каннабис” гиёҳванд ўсимлигини етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

82