• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда Nexia-3 уриб юбориши оқибатида велосипед минган бобо ва набира вафот этди

ByМухбир

Iyun 30, 2021

Қашқадарё вилояти Китоб туманида Nexia-3 йўл ёқасида кетаётган велосипедчини уриб юборди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, 2021 йил 23 июнь куни соат 17:30 ларда Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-271 автомобиль йўлининг 9-километрида Nexia-3 ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, ЙТҲ содир этди.

Оқибатда велосипед ҳайдовчиси ва ёнидаги вояга етмаган бола оғир тан жароҳати олиб вафот этди.

«Катта йўлда келаётгандим, 50-60 метр олдинда велосипед минган кишини кўрдим ва секинлашдим. Жуда яқин қолганда у йўлимга чиқиб кетди, мен машинани олиб қочишга ҳаракат қилдим, лекин масофа яқинлиги туфайли улгурмадим. Секинлашган вақтим тезлигим 60 лар атрофида эди», – дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

169