А-380 автомобиль йўлининг Бухоро туманидан ўтган қисмида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши жароҳат олди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Таъкидланишича, Ғузор—Бухоро—Нукус—Бенау автомобиль йўлининг 192-километрида Matiz автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши натижасида машина ағдарилиб кетган.
Авария оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган
