Бухорода ўқишга киритиб қўйиш учун фуқародан 4 минг доллар олган университет ўқитувчиси ва унинг шериги ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухорода ўқишга киритиб қўйиш учун фуқародан 4 минг доллар олган университет ўқитувчиси ва унинг шериги ушланди

ByМухбир

Iyul 14, 2021

Бухоро вилоятида ўтказилган тадбирда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ва унинг шериги ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро С.А. Бухоро давлат университети ўқитувчиси Б.Ў. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Р.ни ваколатли танишлари орқали ушбу таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишга келишгани аниқланган. Улар хизмати эвазига Ш. исмли бошқа бир фуқаро орқали 4 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

78