Cамарқанда фуқоронинг уйидан 400 грамм "марихуана" гиёҳвандлик моддаси топилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Cамарқанда фуқоронинг уйидан 400 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилди

Бу хақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди

Маьлум қилинишича, 2021 йил 6 февраль куни Пахтачи тумани «Амир Темур» маҳалласида яшовчи, 1965 й.т. муқаддам Жиноят кодекснинг 270 ва 276-моддалари билан судланган фуқаро Р.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида тинтув қилинганида, яшаш уйини икки тарафлама деворларини орасидан оқ рангли, елим идиш ичида 4 дона рангсиз целлофан пакети ичига солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги тахминан оғирлиги 400 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

98