• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухорода фуқарони $2,5 мингга магистратурага киргизмоқчи бўлган ўқитувчиси ушланди

ByМухбир

Iyul 14, 2021

Ўзбекистон Миллий Гвардияси Матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро Давлат университети ўқитувчиси Н.Ф. фуқаро Э.Э.ни ишончига кириб, танишлари орқали университетнинг мактабгача таълим йўналиши бўйича магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

У бунинг эвазига $2,5 минг сўраб, пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

78