Тошкент вилоятида фуқоро шоли маҳсулотларини олиб беришни вада қилиб 4.000 ақш доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олиб вадасини бажармади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент вилоятида фуқоро шоли маҳсулотларини олиб беришни вада қилиб 4.000 ақш доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олиб вадасини бажармади

ByМухбир

Iyul 15, 2021

Тошкент вилоятида фуқоро шоли маҳсулотларини олиб беришни вада қилиб 4.000 ақш доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олиб вадасини бажармади . Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди

Маълум бўлишича , Тошкент вилоятида  яшовчи фуқаро Н.Б Улуғнор туманида истиқомат қилувчи Б.А.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бекобод туманидан шоли маҳсулотларини олиб беришини айтиб, ундан 4.000 АҚШ доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олишга эришган. Аммо ваъда қилинган шоли маҳсулотларини олиб бермасдан пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Фуқаро Н.Б ўзининг бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

77