• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентдаги хиёбонга фуқароларни тўплаган россиялик блогер жазоланди

ByМухбир

Iyul 15, 2021

13 июль куни “Субо” номи билан танилган россиялик блогер Субхан Мамедов Тошкентдаги хиёбонга 200 га яқин ўзбекистонлик мухлисларини карантин чекловларига риоя этмасдан тўпланганлиги ҳақида хабар берган эдик

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуорт хизматининг хабар беришича, С.Мамедов  ва 25 нафар фуқарога жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг беш бараваригача(1 млн 250 минг) миқдорида жазо тайинланди.

Шунингдек, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

134