Қашқадарёда келин ўзини ва икки боласини поезд тагига ташлаб, ҳалок бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда келин ўзини ва икки боласини поезд тагига ташлаб, ҳалок бўлди

ByМухбир

Iyul 15, 2021

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида келин қайнотаси билан жанжаллашиб, ўзини ва икки боласини поезд остига ташлади

Таъкидланишича, марҳуманинг эри Россияда ишлаб, бугун, 15 июль куни уйига қайтиши керак бўлган.

Воқеа тафсилотлари тўғрисида Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов ҳам хабар берди.

“Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда”,  – деди Актам Бешимқулов.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, мазкур ҳолат 2021 йил 11 июль куни содир бўлган бўлиб, шу куни Қарши транспорт прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

133