• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўлашни йўлга қўяди

ByМухбир

Iyul 15, 2021

Facebook раҳбари Марк Цукерберг блогерлар Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида пул ишлашлари учун бонус дастури ишга туширилишини маълум қилди. Лойиҳага бир миллиард доллар ажратилган, деб хабар бермоқда CNBC.

«Биз миллионлаб фойдаланувчилар учун энг яхши платформаларни яратмоқчимиз. Фойдаланувчилар пул топишларига ёрдам бериш учун янги дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз. Биз Facebook ва Instagram’даги энг яхши контент муаллифларига мукофот тариқасида бир миллиард доллар ажратамиз», — деди Цукерберг.

Америкалик блогерларга мўлжалланган дастлабки бонус дастури Reels қисқа видеолар сервиси учун контентлар яратган муаллифларга пул беради. Қайд этилишича, кузга бориб Facebook-блогерларга ҳам пул тўлаш бошланади.

Компаниядагилар тўловлар асосий рақобатчи бўлган TikTok сервиси фойдаланувчиларини Instagram ва Facebook тармоқларига оғдиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

91